Куртуа: Агар Бэйл клубга содиқ бўлмаганида, бундай ўйнамаган бўларди
"Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа жамоанинг ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл борасида фикр билдирди.
"Ҳар ким ҳам ўз мамлакатини севади. Ватаннинг даражаси клубингиздан устун туради. Гарет ҳар куни клуб учун тайёрланади ва у профессионалдур.
"Реал Сосьедад" (3:1) га қарши учрашувда Бэйлни катта фойдаси тегди ва жуда кўп хавфли вазиятлар яратди. Модричнинг голи ҳам айнан унинг узатмасидан кейин амалга ошди. Агар Бэйл клубга содиқ бўлмаганида, бундай ўйнамаган бўларди.
Биз ғалаба қозониш учун шу ердамиз. Бўлиб ўтган ишлар ортда қолди. Гарет бизни ғалаба қозонишимизга ёрдам бериш учун машғулотларда ва ўйинларда ўзини кўрсатмоқда. "Сантьяго Бернабеу" ўз фикрига эга, мен бу ҳақда изоҳ беролмайман," - деди Куртуа.
Фикрлар