Куртуа: "Алаба қўлини узиб ташлай олмайди"
"Реал Мадрид" клуби дарвозабони Тибо Куртуа "Вильярреал" билан ўйиндаги жамоасига белгиланган пенальти ҳақида гапирди.
Мадридликлар Ла Лиганинг 16-туридан ўрин олган мазкур баҳсда 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. "Сариқ субмарина"нинг иккинчи голини Жерар Морено бош ҳакам Сесар Сото Градо томонидан Давид Алабанинг қўлига тўп теккани учун белгиланган пенальтидан киритди.
"Давиднинг қўли ерда эди. Сабаби, у сирпаниб кетиб, ўрнидан турмоқчи эди. Ҳакам бу таянч қўл эканлигига аҳамият бермади.
Алаба қўлини узиб ташлай олмайди. Бизга буни ҳеч қачон қоидабузарлик сифатида кўрсатишмаган", - деди "қаймоқранглилар" посбони.
Эслатиб ўтамиз, "қироллик клуби" Испания чемпионатида 16 та учрашувда 38 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда.
Фикрлар