Куртуа Бельгия терма жамоаси қароргоҳини тарк этди

“Реал” дарвозабони Тибо Куртуа жароҳат сабаб Бельгия терма жамоаси қароргоҳини тарк этди.

AS нашри тарқатган хабарга қараганда, 28 ёшли футболчи мушакларида оғриқ ҳис қила бошлаган.

Энди Куртуа бугун бўлиб ўтадиган Кот-д’Ивуарга қарши ўртоқлик ўйинини ҳамда УЕФА Миллатлар лигасидан ўрин олган Англия (11 октябрь) ва Исландияга (14 октябрь) қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!