Куртуа фаолиятини «Реал»да якунламоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» жамоаси дарвозабони, бельгиялик Тибо Куртуа ўзининг «қироллик клуби»даги келажаги ҳақида фикр билдирди.

 

Унинг сўзларига кўра, агар у юқори савияда ўйнашда давом этса, шартномани узайтириш масаласида ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Шу билан бирга, Куртуа маълум вақт ўтгач, «Реал» раҳбарияти унинг ўрнини босадиган дарвозабон қидириш ҳақида ўйлай бошлашини ҳам таъкидлади.

 

«Мен учун энг идеал вариант – карьерамни айнан Мадрид клубида якунлаш бўлар эди», – деди Куртуа.

 

Маълумот учун, 34 ёшли бельгиялик дарвозабоннинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнига қадар мўлжалланган. Ўтган мавсумда Тибо Куртуа Испания чемпионатида «оқлар» таркибида 32 та ўйин ўтказди ва уларнинг 13 тасида дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!