Куртуа: Навас билан муносабатларимиз жуда яхши

"Реал" Мадрид дарвозабони Тибо Куртуа жамоанинг бошқа бир посбони Кейлор Навас билан бўлаётган рақобат ҳақида гапириб ўтди.

“Мен Чемпионлар лигасини уч маротаба қўлга киритган бошқа футболчилар қатори Кейлорни ҳам ҳурмат қиламан.

Захирада ўтириш ҳаммага ҳам ёқмайди. Кейлор ажойиб ишлаяпти, мен уни тўғри тушунаман. У билан муносабатларимиз жуда яхши. “Реал”нинг барча дарвозабонлари бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда”, - дейди бельгиялик дарвозабон.

Маълумот учун, Куртуа жорий мавсум Ла Лигада 14та ўйинда майдонга тушди ва шуларнинг 6тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!