Куртуа: "Реал" президенти қўнғироқ қилса ҳам агентим билан гаплашади
Лондоннинг “Челси” клуби дарвозабони Тибо Куртуа жамоасини ўзгартирмоқчи эмас. Сўнгги вақтларда испан ва инглиз ОАВ тез-тез бельгиялик футболчининг хизматларига Мадриднинг “Реал” клуби қизиқиш билдираётганлиги ҳақида ёзмоқда. Куртуанинг ўзи ҳам “қироллик клуби” билан музоракалар ўтказганини яширгани йўқ.
– Ҳозирда “Челси” билан шартномани узайтириш борасида музокаралар ўтказилмоқда. Агар шартнома шартлари икки томонни ҳам қаноатлантирса, “Челси” дарвозасини кўп йиллар қўриқлайман. Агар “Реал” президенти Флорентино Перес қилмоқчи бўлса ҳам агент билан музокаралар ўтказади, – дея Куртуанинг сўзларини келтиради Cope нашри.
Куртуанинг инглиз клуби билан тузган амалдаги келишуви 2019 йилда якунига етади.
Фикрлар