Куртуа ярим асрлик натижани такрорлади

"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа иккинчи маротаба Испания чемпиони унвонини қўлга киритди.

Бельгиялик футболчи 2013/14 йилги мавсумда "Атлетико" билан дастлабки чемпионликка эришганди. Шу тариқа, Куртуа икки Мадрид клубида Ла Лигада зафар қучган иккинчи футболчига айланди.

Бундай натижани Куртуагача фақатгина Хосе Луис Перес-Майя қайд этган эди. У "Атлетико" сафида 1951 ва 1954 йилларда, "Реал" таркибида 1955 йилда чемпионат ғолиби бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)