Куртуа Зидан билан қандай муносабатда эканини айтди

"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан билан ўзаро муносабатлари қандай экани ҳақида гапириб ўтди.

“Зидан дарвозабонларни тез-тез алмаштириб туради, бу барчага маълум. Аммо бунинг муносабатларимизга алоқаси йўқ. Ҳа, биз муносабатларни мукаммал бошламадик, кичик совуқчилик ҳам бўлган. Буларнинг барчаси аввал бирга ишламаганимиз билан боғлиқ.

Биз ўтган йили ёзда гаплашиб олганмиз ва у менга нега ишончсизлик билдираётгани сабабини тушуниб етган. Ҳозир мураббий билан ҳаммаси жойида. Зидан – ажойиб мотиватор, унинг хотиржамлиги ўзига ишонч бағишлайди”, - деди бельгиялик посбон.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!