Кутганмидингиз!? Нурмагомедов - Фергюсон тўқнашув оқшомида Муродов ҳам жанг қилади

  • 13 февраль, 2020, 10:19
  • 0
  • MMA

Хабарингиз бор, 18 апрель куни УФC 249 доирасида енгил вазн тоифаси чемпиони Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг бўлиб ўтади.

Эътиборли томони, ҳамюртимиз Маҳмуд Муродов ҳам ушбу оқшомда октагонга кўтариладиган бўлди.

Муродовга АҚШлик Карл Роберсон рақиблик қилади. Роберсон ҳисобида 9 та ғалаба ва иккита мағлубият бор.

Маълумот учун, юртдошимиз ўрта вазн рейтингининг 43-поғонасида қайд этилган болса, Роберсон 41-ўринни эгаллаб турипти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!