Кутилмаган ҳолат! "Сити" хавбеки жамоани тарк этади. У Мадридга учиб кетган
Германия терма жамоаси футболчиси Илкай Гюндоган ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этишга қарор қилган.
"Шаҳарликлар" таркибида кўплаб ярим ҳимоячилар бўлишига қарамай, Гвардиола жорий мавсум АПЛ доирасидаги 37 та ўйиннинг 20 тасида Илкайни асосий таркибда майдонга туширган.
Шундай бўлса-да, 31 ёшли хавбекнинг шартномаси тугашига 1 йил вақт қолган ва "Сити" уни қўйиб юборишга қаршилик билдирмайди.
У ўзини асосий таркибда мунтазам ўйнашга лойиқ, деб ҳисоблайди, Манчестер клуби эса унга бундай имкониятни тақдим эта олмайди.
Айрим манбаларнинг хабар беришича, Гюндоган душанба куни шахсий самалётида Мадридга борган. Бу унинг фаолиятини қаерда давом эттиришига ишора бўлиши мумкин.
Маълумот ўрнида, Илкай "Боруссия" Дортмунддан "Манчестер Сити"га 21 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. У олти мавсумдан бери мазкур клуб шарафини ҳимоя қилиб келаётганди.
Фикрлар