Кутилмаган қарор. Мбаппе ПСЖда бир шарт эвазига қолиши мумкин

ПСЖ спорт директори Леонардо жамоа таркибида Килиан Мбаппени сақлаб қолиш клуб учун ўта аҳамиятли вазифа эканига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Яқинда у ёш футболчи билан учрашиб, беш йиллик шартнома таклиф қилган бўлса-да, томонлар бир тўхтамга келиша олмаган эди.

Мбаппенинг ўзи яқинда клубда қолиши мумкинлигини билдирди. Бунинг учун унга жамоани ривожлантириш стратегияси, қайси футболчилар олиниши ва бош мураббийликка ким келиши ҳақида аниқ маълумотлар кераклиги айтилмоқда.

Жорий мавсумда 6 та учрашувда олтита гол урган 21 ёшли форвард “Ливерпуль”га ўтиш вариантига ҳам қарши эмас. Қолаверса, “Реал” ҳам ёзда Мбаппе трансфери учун харажатга тайёр.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар