Кутилмаган трансфер: Буффон “Барса” дарвозасини қўриқлайди!

Мавсум якунланиши билан “Ювентус”ни тарк этадиган Буффон бош суперклуб дарвозасини қўриқлайдиган бўлди.

Маълумотларга қараганда, қария дарвозабон “Барселона” билан музокара ўтказмоқда ва келишувни муваффақиятли якунлашга яқин турибди.

Албатта, каталонияликлар 43 ёшли Буффонга биринчи рақамни топшириб қўймайди. Улкан тажриба эгаси асосий дарвозабон Марк-Андре тер Штегеннинг ўринбосари сифатида асосий вақтини захира ўриндиғида ўтказиши кутилмоқда.

“Парма”да камол топган Буффон фаолиятнинг катта қисмини “Ювентус”да ўтказди. Орада ПСЖ шарафини ҳам ҳимоя қилди. “Ювентус”даги 683 та учрашувдан 322 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!