Кутилмаган хабар. Испаниянинг топ клуби банкротлик остонасида турибди

"Валенсия" клуби банкротлик ёқасида турибди ва ҳатто футболчиларнинг маошини ҳам тўлай олмаяпти.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, “кўршапалаклар”нинг молиявий директори шахсан футболчиларга клуб маош тўлай олмайдиган даражага келиб қолганини маълум қилган. Ўйинчиларга қарздорлик рўйхати берилди ва ушбу қарздорлик 2021 йилнинг сентябригача тўланмаслиги айтилган.

“Валенсия”даги молиявий инқироз коронавирус пандемияси оқибатида юзага келди. Мавсум мухлисларсиз давом эттирилгач, клуб катта миқдордаги маблағдан қуруқ қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!