Кутилмаган хабар. Неймар фаолиятини якунлаши мумкин

El Paris нашрининг ёзишича, ПСЖ ҳужумчиси Неймар кутилмаганда жиддий муаммога дуч келди. Бразилиялик юлдуз коррупция бўйича суд қилиниши керак.

Агар судда Неймарнинг айби исботланса, у икки йил муддатга қамалади ва табиийки, футболчилик фаолиятини якунлашига тўғри келади.

Футболчини тарбиялаган “Сантос” клуби 10 миллион евро миқдорида жарима қўлланиши ва Неймарн икки йилга қамалишини талаб қиляпти.

Неймар фаолияти давомида "Сантос", "Барселона" ва ПСЖ жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Клублар миқёсида 464 та учрашувда майдонга тушган, рақиблар дарвозасини 275 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 171 та голли пас узатган. 

Шунингдек, Бразилия терма жамоасида 119 та ўйинда 74 та гол муаллифи бўлган.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!