Кварацхелияга АПЛ клуби 90 миллион евро тўлашга тайёр
"Наполи"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелия фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириш имкониятига эга. Бу ҳақда "Calciomercato" нашри хабар берди.
Италия нашрининг малум қилишича, грузиялик ярим ҳимоячининг трансферига "Ньюкасл" қизиқмоқда. Кварацхелиянинг ўтиши учун инглиз клуби раҳбарияти неаполликларга тахминан 90 миллион евро ва бонус тўловларини таклиф қилишга тайёр.
Хвича ўтган ёзда “Наполи”га 5 йиллик шартнома асосида келиб қўшилган эди. Жамоа билан биргаликда у А Серия чемпионига айланди.
Италия чемпионатининг сўнгги мавсумида ярим ҳимоячи 34 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар