КХЛ Президенти: Келгуси мавсумданоқ "Осиё" дивизиони ташкил этилиши мумкин
"Мен стратегияга мувофиқ ҳаракат қилишни, кучсиз клубни лигадан тушириб юборишни таклиф қилдим. Аммо КХЛда Узоқ Шарқ ҳудудини ривожлантириш борасида режалар бор. Дивизионларнинг структурасини ўрганиш учун ишчи гуруҳ тузиш вазифаси қўйилди.
Келгуси мавсумданоқ бизда янги дивизион - "Осиё" пайдо бўлиши мумкин. Шунингдек, янги клублар пайдо бўлса, Ғардий Европа минтақасини ҳам кўриб чиқиш режалаштирилмоқда. Ҳеч кимга сир эмас, кўплаб вариантлар кўриб чиқилмоқда.
Математик нуқтаъи назардан 24 жамоа энг оптимал вариант, ҳозир Узоқ Шарқ минтақаси сабаб 25 жамоа учун овоз берилди. Бизда бошқа ўлкаларда ҳам дивизионлар тузилса, ички ўйинлар кўпаяди.
Шу боис бу борада ишчи гуруҳ тузиб чиқилди. Жамоалар сони ортишини ҳам истисно этмаган бўлардим", - деб Чернишенконинг сўзларини келтириб ўтди Championat.com.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Осиё дивизиони ташкил этилиб, унда Ўзбекистондан ҳам жамоа иштирок этиши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар