КХЛ.
Ads

Кеча мунтазам чемпионат доирасида 3 та беллашув бўлиб ўтди. Уфанинг "Салават Юлаев" клуби Санкт-Петербургда СКА меҳмони бўлди. Учрашув аввалидаёқ ўз дарвозасидан тўп олиб чиққанига қарамасдан кетма-кет 4 та гол киритиб, 4:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Мавсумни жуда ҳам омадсиз тарзда бошлаган "Сибирь" эса кеча "Динамо Рига"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу новосибирскликларнинг мавсумдаги кетма-кет тўртинчи мағлубияти бўлди.

"Динамо" ва ЦСКА ўртасидаги Москва дербисида эса омад "армиячилар"га кулиб боқди - 1:3

КХЛ. Мунтазам чемпионат

СКА - "Салават Юлаев" 1:4

"Динамо Рига" - "Сибирь" 3:0

"Динамо" - ЦСКА 1:3.