La Gazzetta dello Sport: Бугун "Рома" сафига юлдуз футболчи келиб қўшилади

Италиянинг La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, Неманья Матич бугун тиббий кўрикдан ўтиш учун Римга келади.

Юқоридаги манбага кўра, сербиялик юлдуз шу куннинг ўзида "Рома" билан шартнома имзолаши мумкин.

Бироқ, инсайдкер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Матич “Рома” сафида тиббий кўрикдан июль ойида ўтади. Аммо шундай бўлсада, футболчи билан шартнома масаласида тўлиқ келишувга эришилган ва у яқин кунларда имзоланади.

Эслатиб ўтамиз, Неманья Матичнинг “Манчестер Юнайтед” билан шартномаси якунига етган ва у айни дамда эркин агент ҳисобланади. Шу боис “Рома” уни ўз сафига текинга қўшиб олиш имкониятига эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!