Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"ни мағлуб этиб, ғалабасиз сериясига нуқта қўйди
- 22.04.2026 02:35
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Ла Лиганинг 33-туридан ўрин олган яна бир баҳс ўз ниҳоясига етди.
“Реал Мадрид” ўз уйида “Алавес”ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб 30-дақиқада Килиан Мбаппе ҳисобни очди, 50-дақиқада эса Винисиус Жуниор узоқ масофадан йўллаган зарбаси билан оралиқ фарқни иккитага оширди.
Бироқ ҳакам томонидан асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Тони Мартинес ҳисобни қисқартирди — 2:1.
Шу тариқа, мадридликлар очколари сонини 73 тага етказиб, турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.
- Испания - Ла Лига
- Жорий мавсум
Реал Мадрид
- Kylian Mbappé 30'
- Vinicius Junior 50'
Тугаган
2
:
1
22.04.2026 00:30
Депортиво Алавес
- Toni Martínez 90'
Стадион: Стадион Сантьяго Бернабеу
Бош ҳакам: Juan Martínez Munuera

Фикрлар