Ла Лига. "Атлетико" курашдан 99 фоизга чиқиб бўлди (ҳисоб-китоб)

BEPUL PROPAN

Ла Лига 34-тури доирасида "Алавес" ҳамда "Атлетико" жамоалари ўзаро куч синашди. Мазкур беллашувда жамоалар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Қайд этиш лозим, айни вақтда "матрасчилар" Ла Лига турнир жадвалида 67 очко билан 3-поғонани банд этиб турибди. Агар бугун пешқадам "Барселона" (76 очко) "Вальядолид"ни таслим этса, Мадрид клуби чемпионлик учун имкониятни деярли қўлдан чиқаради. 

"Кўк-анорранглилар" бугун ғалаба қозонган тақдирда, "Атлетико" билан фарқ 12 тага етади. Ўзаро учрашувларнинг биринчисида Симеоне шогирдлари, иккинчисида эса "Барса" зафар қучган. Бироқ тўплар нисбати "Барселона"да анча яхшироқ (+57 - +29) 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!