Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида сўнгги поғонадаги жамоага мағлуб бўлди

Ла Лига 21-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинда" Атлетико" ўз майдонида "Леванте"ни қабул қилди. Мазкур баҳсда "матрасчилар" 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. 

54-дақиқада Гонсало Мелеро томонидан урилган гол амалда ҳаммасини ҳал қилди. 

Мазкур натижадан сўнг Мадрид клуби ҳисобидаги 39 очко ўзгармай қолди. Айни дамда улар Ла Лига турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. Очколари сонини 14 тага етказиб олган "Леванте" сўнгги поғонани банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!