Ла Лига. "Атлетико" қолдирилган учрашувда минимал ҳисобда зафар қучди ва "Барса"ни қувиб ўтди

Ла Лига 4-туридан ўрин олган қолдирилган учрашувда "Атлетико" ўз майдонида "Севилья"ни қабул қилди. Унда "матрасчилар" 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Маркос Льоренте томонидан 46-дақиқада киритилган гол Симеоне шогирдларига 3 очко тақдим этди. 

Шу тариқа. Симеоне шогирдлари очколари сонини 38 тага етказиб олган ҳолда Ла Лига турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилди. Худди шунча очко тўплаган "Барселона" тўплар нисбатига кўра улардан кейинги 4-поғонани банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!