Ла Лига. "Барселона" "Эльче"ни мағлуб этиб, "Реал"ни қувишда давом этади

CHERY AUTO

Ла Лиганинг 11-туридан ўрин олган "Барселона" ва "Эльче" жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Мазкур беллашувда каталонияликлар 3:1 ҳисобига ғалаба қозониб, муҳим 3 очкони қўлга киритди.

Tecno

Учрашувнинг 9-дақиқасида Ламин Ямал ҳисобни очган бўлса, 12-дақиқада Ферран Торрес орадаги фарқни иккитага оширди. Биринчи тайм якунланишига 3 дақиқа қолганида меҳмонлар футболчиси Рафа Мир ҳисобни қисқартирди. 61-дақиқада эса Маркус Рэшфорд рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ўйинга нуқта қўйди — 3:1.

Шу тариқа, Ҳанси Флик шогирдларининг жамғарган очколари сони 25 тага етди ва улар пешқадам "Реал Мадрид"дан 5 очкога ортда қолмоқда.

  • Испания - Ла Лига
  • Regular Season
83.png

Барселона

  • Ferran Torres 11'
  • Lamine Yamal 9'
  • Marcus Rashford 61'
Тугаган
3 : 1

02.11.2025 22:30

1099.png

Эльче

  • Rafa Mir 42'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!