Ла Лига. "Барселона" қийин ўтган учрашувда 3 очко қўлга киритди

Ла Лига 33-туридан ўрин олган "Реал Сосьедад" - "Барселона" учрашуви бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Пьер-Эмерик Обамеянгнинг 11-дақиқада урган голи "кўк-анорранглилар"га муҳим 3 очкони тақдим этди. 

Шу тариқа, Хави шогирдлари ҳисобидаги очколари сонини 63 тага етказиб олди. Айни вақтда улар Ла Лига турнир жадвалида 2-ўринни банд этган. 55 очкоси бор "Сосьедад" 6-ўринда бормоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!