Ла Лига. "Барселона" қийинчилик билан "Бетис"ни енгди. Энди "Реал" билан орадаги фарқ анча жиддий (Турнир жадвали)

Ла Лига 17-туридан ўрин олган қолдирилган учрашувда "Бетис" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилди. Ушбу беллашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, 65-дақиқада Рафинья ҳисобни очган бўлса, 80-дақиқада Левандовски фарқни иккитага етказиб қўйди. 85-дақиқада Кунде ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади. 

Шу тариқа, Хави шогирдлари ҳисобидаги очколари сонини 50 тага етказиб олган ҳолда, турнир жадвалидаги пешқадамлигини яна ҳам мустаҳкамлаб қўйди. Энди "Реал" билан фарқ 8 очкони ташкил этади. 

photo_2023-02-02_02-56-08

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!