Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди
Ла Лиганинг 11-туридан ўрин олган "Реал Сосьедад" - "Барселона" учрашуви бўлиб ўтди ва унда каталонияликлар 0:1 ҳисобида зафар қучди.
Ўйиндаги ягона голни Араухо урди. Ҳимоячи 92-дақиқада Гундоган узатган тўпни боши билан дарвозага жойлаб, ғалаба голини уришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, "Барселона" 3 очкони қўлга киритди ва турнир жадвалида 3-ўринга чиқиб олди. "Сосьедад" эса 6-поғонадан жой олган.
Фикрлар