Ла Лига. "Барселона" сўнги турни очкосиз ва голсиз ҳолатда якунлади

Ла Лига 38-туридан ўрин олган "Барселона" - "Вильярреал" баҳси бўлиб ўтди. Унда "кўк-анорранглилар" 0:2 ҳисобида рақибга имкониятни бой бериб қўйди. 

Дастлаб, 41-дақиқада Педраса ҳисобни очган бўлса, 55-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Гомес фарқни иккитага етказиб қўйди. 

Шу тариқа, "кўк-анорранглилар" 73 очко тўплаган ҳолда, мавсумни иккинчи ўринда якунлади. 59 очкоси бор "Вильярреа" 7-ўринни банд этди ва Конференциялар лигаси йўлланмасига эга чиқди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!