Ла Лига. "Барселона" ва "Севилья" иштирокидаги ўйинларда 9 та гол киритилди

Испания Ла Лигасининг илк турида “Барселона” ўз майдонида “Реал Сосьедад”ни, “Севилья” эса “Райо Вальекано”ни қабул қилди.

Каталониядаги баҳс голларга бой кечди. Якунда мезбонлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. “Барса” сафида Жерар Пике (19'), Мартин Брэйтуэйт (45+2', 59') ва Серхи Роберто (90+1') гол муаллифи бўлди.

Андалусиядаги баҳсда эса “Севилья” рақиб дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди. Шу куни Юссеф Эн-Несири (19') ва Эрик Ламела (55', 79') томонидан киритилган голлар мезбонларнинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!