Ла Лига ҳакамлари "Реал"га нисбатан атайлаб хато қиляптими?

"Реал" Мадрид Испания чемпионатида ВАР тизимининг ишидан норози.

"Маrcа" нашри хабарига кўра, "қироллик клуби" раҳбарияти жамоанинг ўйинларидаги ҳакамларнинг хатолари тасодифий эмас, деб ҳисобламоқда. "Қаймоқранглилар"нинг фикрича, ҳакамлар К аталониянинг "Барселона" клуби манфаати учун атайлаб жамоага зарар етказмоқда.

"Реал" раҳбарлари тизимни ўзгартириш талаби билан мамлакат футбол федерациясига мурожаат қилмоқчи. Ўзгаришлар киритилмагунча, Мадрид ижтимоий тармоқлари ва клуб телевидениеси орқали ҳакамларга босим ўтказишда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг сўнгги ўйинида Карло Анчелотти шогирдлари "Вальядолид"ни 6:0 ҳисобида мағлуб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!