Ла Лига клуби "Барселона" футболчисини қўлга киритмоқчи

CHERY AUTO

"Сельта" "Барселона" ярим ҳимоячиси Рафиньяни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи, дея хабар бермоқда Moiceleste.

Tecno

27 ёшли футболчининг "блауграналар" билан шартномасида уни 16 миллион еврога қўйиб юбориш банди киритилган, бироқ "Сельта" ушбу рақамни 10 миллион еврогача туширишни хоҳламоқда.

Олдинроқ, футболчининг ўзи АПЛ ёки А Серияга ўтиш ниятидалиги хабар қилинган эди. Жорий мавсумда Рафинья барча турнирларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 4 гол ва 2 голли пас берган.

Transfermarkt футболчининг трансферини 9,5 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг "Барселона" билан шартномаси кейинги йил ёзида якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!