Ла Лига клуби янги мавсумда еврокубоклар йўлланмаси учун курашмоқчи

"Бетис" клуби расмий матбуот хизмати Антонио Кордон клуб спорт директори лавозимига тайинлангани ҳақида хабар бермоқда.

56 ёшли мутахассис икки ҳафта олдин "Бетис" бош мураббийлик постига келган Мануэль Пеллегрини билан бирга ишлайдиган бўлди.

Иккала мутахассис "Вильярреал"даги фаолияти билан машҳур бўлган эди. "Сариқ сув ости кемаси" Пеллегрини ва Кордон қўли остида чемпионлик унвони учун курашган ва ЕЧЛ ярим финалигача етиб борган эди. Кейинроқ Кордон "Монако"да ва Эквадор футбол федерациясида фаолият юритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)