Ла Лига. “Лас-Пальмас” ҳайратлантиришда давом этмоқда

Испания Ла Лигаси 13-турида “Лас-Пальмас” ўз майдонида “Атлетик Бильбао” билан кучи синашди.

Анчагина муросасиз кечган ўйинда “оролчилар” 3:1 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг 40-дақиқасида Боатенг ҳисобни очди. 10 дақиқадан кейин Момо “Лас-Пальмас” устунлигини оширди.

79-дақиқада Рауль Гарсия ҳисобни қисқартирди. Бироқ ўйин якунида Виера яна битта гол киритиб, “Лас-Пальмас” ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

Лас-Пальмас – Атлетик 3:1

Голлар: Боатенг, 40, Момо, 50, Виера, 90 – Рауль Гарсия, 79 (пенальти)

Лас-Пальмас: Варас – Маседо, Бигас, Гарсия Сантана, Элдер Лопеш – Меса (Монторо, 72) – Боатенг (Момо, 46), Гомес, Домингес (Эль-Жар, 81), Виера – Ливая.

Атлетик: Аррисабалага – Боведа (Муниаин, 57), Лапорт, Йерай Альварес, Баленсиага – Сан Хосе, Беньят (Элустондо, 76) – Иньиго Лекуэ, Рауль Гарсия, Иньяки Уильямс (Сусаета, 65), Адурис.

Огоҳлантиришлар: Меса, Ливая, Виера – Лапорт, Беньят, Йерай Альварес, Адурис, Гарсия

Четлатиш: Адурис, 74.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!