Ла Лига. "Мадрид дербиси"да "Барселона"ни қувонтирадиган натижа қайд этилди

Ла Лига 26-турининг марказий ўйини ниҳоясига етди. "Мадрид дербиси"да жамоалар 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди. 

Учрашувнинг 14-дақиқасида Льорентенинг узатмасидан унумли фойдаланган Суарес ҳисобни очган бўлса, ўйиннинг охирги дақиқаларида "Қироллик клуби" футболчилари ажойиб комбинациядан сўнг мувозанатни тиклади. Гол муаллифи Карим Бензема.

Шу тариқа, мазкур дурангдан сўнг, "матрасчилар" 58 очко билан пешқадамликни давом эттирмоқда. Зидан шогирдлари эса, 53 очко билан 3-ўринда жойлашган.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. "Мадрид дербиси"да жамоалар муроса кўчасини танлади.

  • 90+3'

    Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди

  • 89'

    Васкес жарима майдони яқинида йиқитилди

  • 88'

    "Қироллик клуби" ажойиб комбинациядан сўнг ҳисобни тенглаштирди. Бенземани қулай имкониятга чиқариб юборган футболчи Каземиро эди

  • 87'

    ГООООООООООЛ! Карим Бенземааааа учрашувда ҳисбни тенглаштирди

  • 81'

    Бенземанинг жаримадан йўллаган зарбасини яна Облак бартараф этди

  • 80'

    ВАААҲ! Облак жамоасини муқаррар голдан қутқарди. Бенземанинг яқин масофадан йўллаган зарбасини посбон қайтарди. Қайтган тўпга Карим яна зарба йўллади, бироқ Облак яна ўз ўрнида

  • 78'

    Начо Суаресга нисбатан қўполлик ишлатди

  • 74'

    Бенземанинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

  • 72'

    Ҳакам Корреага сариқ карточка кўрсатди

  • 71'

    Узатмани қабул ққилиб олганВальверде дарвоза томон зарба йўллади, Облак хавфни бартараф этди

  • 68'

    Рафаэль Варан огоҳлантирилди

  • 66'

    Васкеснинг узатмасидан сўнг Винисиус қулай вазиятдан фойдалана олмади

  • 66'

    Ҳозиргина огоҳлантирилган Карраско ўрнига Жоао Феликс майдонга тушмоқда

  • 63'

    Янник Карраско огоҳлантирилди

  • 61'

    Анхель Корреа ўз омадини синаб кўрди, бироқ ноаниқ

  • 60'

    "Реал"да икки ўзгариш: Асенсио ва Родриго майдоннни тарк этди. Улар ўрнига Вальверде ва Винисиус туширилди

  • 59'

    Луис Суареснинг зарбаси ноаниқ чиқди

  • 58'

    Томас Лемар ўрнига майдонга Сауль туширилди

  • 56'

    "Реал" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади

  • 53'

    Қулай имконият ҳосил қилган Каррасконинг зарбасидан кейин тўпни Куртуа қайтарди. Льорентенинг такрорий уринишига аниқлик етишмади.

  • 52'

    Начонинг жарима майдони ичидан бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 50'

    Асенсиога нисбатан қоида бузган Анхель Корреа огоҳлантирилди. "Реал"да яхши стандарт юзага келмоқда.

  • 48'

    Васкеснинг узатмасидан кейин ҳимоячилар тўпни қайтарди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+2'

    Танаффус! Ҳозирча майдон эгалари 1:0 ҳисобида олдинда

  • 45+2'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

  • 44'

    Каземиро майдон марказида Корреани йиқитди

  • 43'

    ЙЎҚ! Пенальти йўқ! Давом этамиз

  • 42'

    Ҳакам ВАРга мурожаат этди. Кутамиз...

  • 41'

    Тўп бурчакдан узатилган вақтда тўп "Атлетико" футболчисининг қўлига тегди. "Реал" футболчилари пенальти сўрамоқда

  • 40'

    Асенсионинг узатмаси рақиб футболчиларига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди

  • 38'

    Суарес ноқулай позициядан дарвоза томон зарба бериш иложини топди. Куртуа ўз жойида

  • 35'

    Карраско ҳужумда фол ишлатди

  • 34'

    "Атлетико" футболчилари тўпни узида сақлаган ҳолда ўйинни назорат қилмоқда

  • 30'

    Льоренте ҳужумда Мендига нисбатан қоида бузди

  • 28'

    БУУУУМ! Каземиронинг олис масофадан йўллаган зарбасини Облак қайтарди

  • 24'

    Суареснинг узатмасига Карраско ета олмади. Акс холда, хавфли вазият бўлиши мумкин эди

  • 21'

    Бенземанинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

  • 17'

    Бенземанинг зарбасини Облак қийинчиликси эгаллаб олди

  • 15'

    Гол урилган вазиятда "қироллик клуби" ҳимоячилари суний офсайд яратишда қўпол хатога йўл қўйди

  • 14'

    ГОООООООООЛ! Луис Суарес учрашувда ҳисобни очди

  • 11'

    "Реал" футболчилари майда паслар орқали ўйнамоқда. Зидан шогирдлари рақиб хатосини кутмоқда

  • 4'

    Суареснинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деорга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпи!

  • 3'

    "Реал" футболчиси  жарима майдони яқинида Суаресни йиқитди

  • 2'

    Кокенинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди

  • 1'

    Корреа дастлабки дақиқадаёқ Кроосга нисбатан қоида бузди

  • 1'

    Ҳакам хуштаги янгради ва ўйинга старт берилди

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари Ла Лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган Мадрид дербиси старт олмоқда

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!