Ла Лига. Мавсумнинг энг яхши футболчиси совринига номзодлар аниқланди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ла Лига 2025/26 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси совриги учун номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Ғолиб мухлислар, экспертлар ва жамоа сардорлари иштирокидаги овоз бериш натижаларига кўра аниқланади.

Соврин учун қуйидаги футболчилар кураш олиб боради:

Ламин Ямал (“Барселона”) — 28 ўйин, 16 гол, 11 ассист;

Килиан Мбаппе (“Реал Мадрид”) — 31 ўйин, 25 гол, 5 ассист;

Ведат Мурики (“Мальорка”) — 37 ўйин, 23 гол, 1 ассист;

Пабло Форнальс (“Бетис”) — 37 ўйин, 9 гол, 6 ассист;

Николя Пепе (“Вильярреал”) — 36 ўйин, 8 гол, 8 ассист.

Маълумот учун, якунланган мавсумда "Барселона" 94 очко тўплаб, чемпионликни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!