Ла Лига Мессининг "Барса"га қайтишига қарши. Чунки...
Журналист Гильем Балагенинг айтишича, ПСЖ клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг "Барселона"га ўтиши даргумон.
"Яқинда Мессининг отаси "Барселона" президенти билан учрашди. Лекин улар фақат клуб келажакда Лионелни қандай қадрлаши масаласини муҳокама қилишган. Айни дамда унга каталонияликлардан таклиф йўқ. Ортга қайтиш даргумон. Бунга Ла Лига ҳам қарши бўлади. Чунки улар "Барселона" биринчи навбатда ўзининг 200 миллион евро қарзини тўлаши керак деб ҳисоблайди. Айнан молиявий муаммолар туфайли каталонияликлар ўз афсонасини ортга қайдара олмайди", - дея Балагенинг сўзларидан иқтибос келтиради BBC Sport.
35 ёшли Месси жорий мавсум ПСЖ сафида барча турнирларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси жорий йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар