Ла Лига. "Осасуна" - "Реал": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Испания Ла Лигаси 18-туридан ўрин олган "Осасуна" - "Реал" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+2'

    Мадридликлар сўнгги дақиқаларни олдинги чизиқда ўтказмоқда. Уларга гол зарур.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Тони Крооснинг голи голи инобатга олинмади. Сабаб - офсайд.

  • 86'

    Хони томонидан берилган зарбага аниқлик етишмади.

  • 83'

    Ҳимоячилар жарима майдони яқинида Марианони осонликча тўхтатишга эришдилар.

  • 80'

    Роберто Торрес рақибига нисбатан қоида бузди. Ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 78'

    Карим Бенземанинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 76'

    Азар ҳамда Модрич ўрнига Мариано ҳамда Иско ўйинга қўшилди.

  • 73'

    Крооснинг узатмасига зарба берган Каземиро гол ура олмади.

  • 70'

    Нчо Видаль огоҳлантирилиши мумкин эди. Бироқ ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 66'

    Марко Асенсио ўз ўрнини Федерико Вальвердега бўшатиб берди.

  • 63'

    Мендининг узатмасига шерикларидан олдин рақиблари етиб келди.

  • 61'

    Бенземанинг голи офсайд туфайли инобатга олинмади.

  • 58'

    Бугун қанотдан жарима майдонига оширилаётган аксарият узатмалар ноаниқ кетмоқда. Бу сафар Васкес мўлжалда адашди.

  • 56'

    Каземиронинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 53'

    Памплоналиклар майдон марказида тўпни назорат қилмоқда.

  • 51'

    "Реал" жарима майдонига етказилган тўп дарвозабон қўлларига келиб тушди.

  • 49'

    Дарҳол қарши ҳужумга ўтган мадридликлар ҳам яхши ҳужум уюштира олди: Асенсионинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 49'

    Узоқ масофадан йўлланган зарбани Куртуа ушлаб олди.

  • 48'

    Бензема тўпни ўзига бўйсундира олмади. Акс ҳолда, у бирга-бир вазиятга эга бўлиши мумкин эди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Биринчи бўлимга вақт қўшилмади. Танаффус!

  • 45'

    Крооснинг шерикларига оширган тўпини дарвозабон муштлари билан узоқлаштирди.

  • 44'

    Мендининг зарбаси ҳимоячига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 42'

    Модричнинг Азар томонга узатган тўпини ҳимоячилан тўхтатиб қолди.

  • 40'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Куртуа ушлаб олиб, дарҳол жамоасининг қарши ҳужумини бошлади.

  • 38'

    Ҳар икки жамоа вакиллари ҳам майдон бўйлаб узатмалар билан позицион ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилмоқда.

  • 35'

    Карим Бензема томон узатилган пас кучли чиқди. Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 32'

    Модричнинг кучли зарбаси йўлига ҳимоячи блок қўйишни уддалади. Давид Гарсия жамоасини катта хавфдан қутқарди.

  • 30'

    Оиер Санхурхонинг яқин масофадан берган зарбасини Куртуа қайтарди.

  • 28'

    Тони Крооснинг жарима майдонига узатган тўпи Васкесгача етиб бормади.

  • 26'

    Тўпни ўзидан узоқлаштириб юборган Азар жамоадошларига панд берди. Унинг хатоси туфайли мезбонлар қарши ҳужумга ўтиб кетди.

  • 23'

    Футболчилар ўзларини бироз аяб ҳаракат қилмоқда. Бундай майдонда жароҳат орттириб олиш ҳеч гап эмас.

  • 21'

    Майдон эгалари ўз ўйинига фаоллик қўшди. Энди Куртуа дарвозаси қаршисида ҳам тез-тез ҳужумлар уюштирилмоқда.

  • 19'

    Кальери жамоадоши узатган тўпга бироз ета олмади. Яхши вазият қўлдан кетди.

  • 17'

    Мендининг ноаниқ узатмаси "Реал"нинг қарши ҳужумини барбод қилди.

  • 14'

    Азарнинг жарима майдони маркази томон узатган тўпига шерикларидан ҳеч ким етиб кела олмади.

  • 12'

    Майдон эгалари бурчак тўпидан наф чиқара олишмади.

  • 10'

    Ўйин майдон марказида кечмоқда. Жамоалар олдинга ўтишга шошилмаяпти.

  • 8'

    "Осасуна" дарвозабони узоқ масофадан йўлланган зарбани катта қийинчилик билан ушлаб қолди.

  • 5'

    Асенсионинг жарима майдони ичига узатган тўпи ҳимоячилардан ўтмади.

  • 3'

    Памплонада яхшигина қор ёғмоқда ва табиийки, бу майдон ҳолатига таъсирини кўрсатмай қолмаяпти.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча сониялар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!