Ла Лига президенти Салоҳни ўз чемпионатида кўрмоқчи

Ла Лига президенти Хавьер Тебас Испания чемпионатида "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни кўрмоқчилигини айтди.

“Ла Лига Премьер-лига билан бир хил даражада туради. Фарқ фақат аудиторияда. Улар Европада кўп томошабинларга эга, бизни эса Яқин ва Узоқ Шарқда жуда кўп мухлисларимиз бор.

Мавжуд молиявий вазиятни ҳисобга олсак, Салоҳнинг Испания клубларидан бирига ўтиши даргумон. Умид қиламанки, у барибир Ла Лигада ўйнайди, аммо барибир қиммат трансферларни кутмайман”, - деди Тебас ON Time Sports нашрига берган интервьюсида.

Бундан аввалроқ, 28 ёшли мисрлик футболчи "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп билан келиша олмай қолгани ва унга "Реал" жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!