Ла Лига. "Реал" - "Сельта": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Испания Ла Лигаси 17-туридан ўрин олган "Реал" - "Сельта" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+3'

    "Сельта" ҳисобни қисқартириши мумкин эди. Бироқ яқин масофадан берилган кучли зарбани Начо қайтариб қолди.

  • 90+1'

    Бензема ўрнига Мариано Диас майдонга тушди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Бенземанинг жарима майдони чизиғи устидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 87'

    Майдон марказида рақибга нисбатан қоида бузган Каземирога сариқ карточка кўрсатилди.

  • 85'

    Майдондан чиқишни пайсалга солган Карвахаль огоҳлантирилди.

  • 84'

    Вальведре, Винисиус ва Эдегор майдонга тушди. Улар ўрнига Кроос, Модрич ҳамда Карвахаль захирага олинди.

  • 82'

    Орқа чизиқда ишончли ҳаракат қилаётган "қаймоқранглилар" рақибни ўз жарима майдонига киришига йўл қўймаяпти.

  • 80'

    Виголиклар фаолликни оширмоқда. Уларга гол зарур.

  • 78'

    Захирадан ўйинга қўшилган Азар ўйинга фаоллик қўша олди.

  • 76'

    Бензема на рақибни алдай олди, на шерикларига тўпни узата олди.

  • 74'

    Марко Асенсио ўз ўрнини Эден Азарга бўшатиб берди.

  • 72'

    "Қироллик клуби"нинг бу сафарги ҳужуми Васкеснинг ноаниқ ҳаракати туфайли барбод бўлди.

  • 70'

    "Реал" жарима майдонига оширилган тўпни Куртуа ушлаб олди.

  • 68'

    "Сельта"нинг ҳужумлари борган сари Куртуа дарвозасига яқинлашиб бормоқда.

  • 66'

    Мигель Баеса Нолито ўрнига майдонга тушди.

  • 64'

    Карим Бенземанинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 61'

    Ноаниқ узатма туфайли виголикларнинг навбатдаги ҳужуми барбод бўлди.

  • 58'

    Лука Модрич марказда тактик қўполлик ишлатиб, рақиб ҳужумини тўхтатди.

  • 55'

    Гол урган мадридликлар назоратни қайтариб олди. Энди кетма-кет ҳужумлар меҳмонлар дарвозаси олдида юзага келмоқда.

  • 53'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Реал" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

    Васкесдан тўпни қабул қилиб олган Асенсио бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 51'

    Аспас майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Бельтран ўйинни давом эттиради.

  • 50'

    Начо уни тезликда ортда қолдирган Аспасни қўполлик билан тўхтатди. Ҳакам уни огоҳлантирди.

  • 47'

    Асенсионинг узатмасидан кейин Васкес тўпни ўзига бўйсундира олмади. Натижада, "Реал" ҳужуми барбод бўлди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Биринчи таймга вақт қўшиб берилмади. Танаффус!

  • 43'

    Карвахалнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 42'

    Модрични йиқитган Тапиа сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 40'

    Ўйин темпи пасайди. Дарвоза томон йўлланган аниқ зарбаларни кўрмаяпмиз.

  • 38'

    Аспасга нисбатан қоида бузган Асенсио огоҳлантирилди.

  • 37'

    Бенземанинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 34'

    Жарима майдони ичидаги шерикларига тўп узатган Асенсио мўлжалда адашди.

  • 32'

    Денис Суареснинг узатмасига шериклари ета олмади. яна бир ҳужум бесамар якунланди.

  • 30'

    Марказга етказилган тўпни Варан катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 28'

    Бурчак тўпидан кейин "Реал" жарима майдонида хавфли вазият юзага келди. Бироқ меҳмонларнинг зарбасидан кейин тўп Мендининг қўлига теккан бўлса-да, ҳакам қўлни табиий ҳолатда деб топди ва ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 25'

    Меҳмонлар марказда тўпни бир-бирларига узатиб, рақибни кўпроқ югуришга мажбур қиляпти.

  • 23'

    Каземиронинг оширган тўпини олдинга чиққан дарвозабон ушлаб олди.

  • 21'

    Зидан шогирдлари комбинациялар билан рақиб прессингидан чиқиб кетишга ҳаракат қиляпти.

  • 19'

    Кичик устунлик "Сельта" томонида. Мадридликлар қарши ҳужумларга таянмоқда.

  • 17'

    Модричнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар блок қўйишни уддалади.

  • 16'

    Минанинг Аспас томон узатган тўпига шериги ета олмади.

  • 14'

    Ўйин майдон марказига кўчди. Тўп жарима майдонигача етиб бормаяпти.

  • 12'

    Жамоадошининг узатмасини Васкес ўзига бўйсундира олмади.

  • 10'

    Қарши ҳужуга ўтаётган Асенсио Мендес томонидан қоида бузиш эвазига тўхтатилди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 8'

    Виголиклар назоратини қўлга олишга уринмоқда.

  • 6'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Реал" рақибини жазолади!

    Тезкор қарши ҳужумга ўтган Асенсио жарима майдони ичида шеригини тўп билан таъминлади. Васкеснинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 5'

    "Сельта" ҳисобни очишига бир баҳя қолди. Бироқ Начо бўш қолган дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтариб қолди.

  • 3'

    Майдон эгалари дастлабки дақиқалардан тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қолди. Старт учун барчаси тайёр!

  • 0'

    Футболчилар 2021 йил ҳисобидан илк бор майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча сониялар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
03/01/2021 01:09
Tushunmadim Adminla. kechka uyqilariz kelib qolmadi. sela Arsenal. uyinnimi yoki realni.