
Ла Лига. "Реал" 36 та зарба бериб, рақиб дарвозасини ишғол эта олмади
Ла Лига 18-туридан ўрин олган "Реал" - "Кадис" ўйини якунига етди. Мазкур баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилди.
Қайд этиш лозим, "қаймоқранглилар" ўйин давомида катта устунликка эга бўлди. Улар ушбу учрашувда умумий 36 та зарба берди. Шуларнинг 9 таси рақиб дарвозасига аниқ борди. Бироқ рақиб дарвозаси ишғол қилингани йўқ.
Ушбу дурангдан сўнг "қироллик клуби" ҳисобидаги очколар сони 43 тага етди ва улар Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилишда давом этмоқда. 14 очкоси бор "Кадис" 19-ўриндан жой олган.
Фикрлар