Ла Лига. “Реал” “Алавес”ни аямади

Ҳозиргина Испания Ла Лигаси 25-тури доирасида “Реал” ҳамда “Алавес” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Мазкур ўйинда “қироллик клуби” рақибдан 3:0 ҳисобида устун келди.

44-дақиқада Роналду ўйинда ҳисобни очди. Иккинчи бўлим аввалида эса Гарет Бэйл Бензема томонидан узатиб берилган тўпни голга айлантирди.

61-дақиқада эса Роналду дубл қайд этган бўлса, ўйин сўнггида Бензема пенальтини аниқ амалга оширди ва ҳисобни 4-0 кўриниш олишини таъминлади.

Испания Ла Лигаси. 25-тур

Реал Мадрид – Алавес 4:0 (1:0, 3:0)

Голлар: 1:0 – 44 Роналду, 2:0 – 46 Бэйл, 3:0 – 61 Роналду, 4:0 – 89, пенальти Бензема.

Реал Мадрид – Навас, Начо, Тео, Карвахаль, Варан, Васкес, Каземиро (Льоренте, 80), Ковачич (Себальос, 73), Бэйл, Бензема, Роналду.

Алавес – Пачеко, Лагуардиа, Дуарте, Руано, Эли, Торрес, Ману Гарсия (Медран, 63), Педраса (Ибаи Гомес, 62), Перес, Гвидетти (Бурги, 74), Собрино.

Огоҳлантиришлар: Перес (5), Собрино (20), Льоренте (82).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!