Ла Лига. "Реал Мадрид" кутилмаганда мағлубиятга учради!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания Ла Лигасининг 25-турида Алваро Арбелоа бошқарувидаги Реал Мадрид сафарда Осасуна билан куч синашиб, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради. 
 
Анте Будимир "Реал Мадрид"га қарши тўқнашувнинг 41-дақиқасида пенальтидан унумли фойдаланиб, Куртуа дарвозасини ишғол қилди (1:0). 
 
"Қироллик клуби" 73-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Вальверденинг ажойиб юриши ва пасидан сўнг Винисиус Жуниор орадаги фарқни йўққа чиқарди. 
 
Беллашувнинг 90-дақиқасида эса Рауль Гарсия мезбонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди ва жамоасининг ғалабасини таъминлади. 
 
Эслатиб ўтамиз, ушбу тўқнашувдан сўнг мадридликлар 60 очко билан етакчиликни вақтинчалик сақлаб қолмоқда. Иккинчи ўриндаги "Барселона" ҳисобида эса 58 очко ҳамда 1 захира ўйини бор.

  • Испания - Ла Лига
  • Жорий мавсум
459.png

Осасуна

  • Ante Budimir 38'
  • Raúl García 90'
Тугаган
2 : 1

21.02.2026 22:30

3468.png

Реал Мадрид

  • Vinicius Junior 73'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!