Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди

Ла Лиганинг 27-туридан ўрин олган "Реал" ва "Реал Сосьедад" жамоалари ўртасидаги ўйин якунига етди. Унда мезбонлар йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйинда голларни мезбонлардан Камавинга, Модрич, Бензема ва Асенсио киритишга муваффақ бўлди. "Сосьедад"нинг ягона голи Ойарсабаль номига қайд этилди. 

Ушбу натижадан сўнг "қироллик клуби" очколари сонини 63 тага етказиб олди. Жамоа айни пайт Ла Лига жадвалида 1-поғонани эгаллаб турибди. 

"Реал Сосьедад" ҳисобида 44 очко бор бўлиб, клуб 6-ўриндан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!