Ла Лига. "Реал" қийинчилик билан "Севилья"ни мағлуб қилди. Родригодан дубль
Ла Лиганинг 37-туридан ўрин олган "Севилья - "Реал" учрашувида мадридликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, Рафа Мир 3-дақиқада Куртуа дарвозасини ишғол қилди. 29-дақиқада Родриго стандарт вазиятдан гол уриб, имкониятларни тенгаштирди. Родриго битта гол билан чекланиб қолмади. У 69-дақиқада қарши ҳужумдан фойдаланиб, жамоасига ғалаба тақдим этди.
Шу тариқа, "Реал" очколари сонини 77 тага етказиб олиб, турнир жадвалида 2-ўринга чиқиб олди. "Севилья" эса 10-поғонага тушиб кетди.
Фикрлар