Ла Лига. "Реал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Мадридликлар ва "Барса" ўртасида нечи очколик фарқ бор? (турнир жадвали)

Мадриднинг "Реал" клуби Ла Лиганинг 21-турида "Эльче"ни ўз уйида қабул қилди. Ўйин "қаймоқранглиларнинг" йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Дастлаб, Асенсио 8-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Карим Бензема икки марта пенальтидан унумли фойдаланиб, орадаги фарқни 3 тага етказди. 80-дақиқада Модрич ҳам ўз номига гол ёздириб қўйди.

Шу тариқа, "Реал" турнир жадвалида 48 очко билан 2-ўринда бормоқда. Клуб ва "Барса" ўртасидаги фарқ 8 очкога етди.

photo_2023-02-16_02-53-34 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!