Ла Лига. "Реал" юқорилади, "Барса" ҳали ютқазмади, лекин пешқадамлар бошқа!

Ла Лиганинг 2-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етиб, 3-тур ҳам бошланиб кетди. Бу турда "Барселона" "Атлетик"ни ўз майдонида қабул қилиб, 2:1 ҳисобида мағлуб қилган бўлса, "Реал" қийинчиликсиз "Реал Вальодолид"ни енгди. Шунингдек, "Атлетико" "Жирона" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди. 

Кеча бўлиб ўтган "Вильярреал" - "Сельта" баҳсида мезбонлар 90+10-дақиқада урилган Парехонинг голи эвазига ғалабани илиб кетди ва турнир жадвалида 7 очко билан биринчи ўринга чиқиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!