Ла Лига. "Севилья" Мадрид клуби билан ўйинда очко йўқотди

Ла Лига 28-туридан ўрин олган "Райо Вальекано" - "Севилья" учрашуви бўлиб ўтди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди. 

Дастлаб, Мадрид клуби футболчиси Бебе ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида Дилейни мувозанатни тиклади. 

Шу тариқа, "Севилья" очколари сонини 56 тага етказиб олди. Айни вақтда улар Ла Лига турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. 32 очкоси бор "Райо Вальекано" 13-поғонани банд этган. 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!