Ла Лига тўпурарларидан бири Туркия грандига йўл олмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испаниянинг "Мальорка" клуби ҳужумчиси Ведат Мурики фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.

Журналист Ягиз Сабунжуоглунинг маълум қилишича, 32 ёшли футболчи Истанбулнинг "Фенербахче" клуби билан музокаралар ўтказган ва томонлар ҳамкорлик шартлари бўйича келишувга эришган.

Манбага кўра, эҳтимолий трансфер қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Мурики ўтган мавсум Ла Лигада "Мальорка" сафида 37 та учрашувда майдонга тушди. Косоволик ҳужумчи 23 та гол урди, шундан 5 таси пенальтидан киритилди. Шунингдек, у бир марта голли узатма ҳам амалга оширди.

Тўпурарлар пойгасида Мурики фақат Килиан Мбаппедан ортда қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!