Ла Лигада

"Реал" "Гранада" (2:0) клубини мағлуб этганига қарамай, "Атлетико" Ла Лигадаги етакчилигини сақлаб қолди.

Диего Симеоне шогирдлари Ла Лиганинг 13 та баҳсидан сўнг, 32 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Мадрид клуби 25 йил деганда, "янги йил" арафасида биринчи поғонадан жой олди.

2006 йилда "рождество" байрамида "Севилья" турнир жадвалининг энг юқорисидан ўрин олган ва 14 йилдан буён, "Реал" ёки "Барселона" клублари ушбу байрамда етакчилик қилмайдиган бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)