Ла Лигада навбатдаги истеъфо юз берди
Ads

Испаниянинг "Сельта" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Мигель Кардосони истеъфога чиқарди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра жамоа бош мураббийи лавозимига "Эльче", "Хетафе" ҳамда "Вильярреал" каби жамоаларда фаолият олиб борган 53 ёшли Фран Эскриба тайинганлан.

Эслатиб ўтамиз, “Сельта” Мигель Кардоза бошқарувида сўнгги 15та ўйиннинг 10тасида имкониятни бой берган эди. Виголиклар айни дамда 25 очко тўплаган ҳолда Ла Лига мусобақа жадвалида 17-ўринни эгаллаб туришибди.