Ла Лигада яна бир истеъфо юз берди

"Алавес" клуби расмий матбуот хизмати Асьер Гаритано жамоа бош мураббийлик постидан кетгани ҳақида эълон қилди.

Испан клуби раҳбарияти клуб кўрсатаётган ёмон натижалар сабаб мутахассис билан меҳнат шартномасини бекор қилди.

"Алавес" Испания чемпионатида сўнгги бешта ўйинда мағлуб бўлиб, турнир жадвалида 15-ўринга тушиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!